If you do not find what you're looking for, you can use more accurate words.
Муқаддима
Оламларнинг Парвардигори Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг оиласи ва барча саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.
Бу китоб – Қуръони Каримнинг танланган оятларини ва уларнинг таржимасини ўз ичига олгандир.
Бу оятлар турли мавзуларни ўзи ичига олгандир, улар қисқа ва ёдлашга осон бўлиб, ёш болалар ва ўз динини ўрганиш учун араб тилини ўрганаётганларга муносибдир.
Сиздан талаб қилинадиган нарса: оятни яхшилаб тинглаш, уни такрорлаш, маъносини тушуниш ва сўнгра ёдлашдир.
Бизда бу оятларнинг аудиолари, изоҳлари, ва шу билан бирга бир неча тилларга таржима қилинганлари ҳам бордир, агарда аудио ва изоҳларга эришмоқчи бўлсангиз, бизга иккиланмай боғланаверинг.
Аллоҳнинг ўзи тавфиқ ва ёрдам берувчидир.